Мирзиёев “Арқадағ”нинг вакили билан минтақа раҳбарларининг бўлғуси учрашувини муҳокама қилди
Жамият
−
16 Июль 2021
3025Бугун, 16 июль куни Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар туфайли кўп қиррали Ўзбекистон–Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Рашид Мередов давлат раҳбарига Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Ўзбекистон етакчисининг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари юксак баҳоланди.
Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Жорий йилнинг 6 август куни “Аваза” миллий туризм зонасида ўтказиладиган Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.
Афғонистонда қарор топаётган мураккаб вазият юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Президент Шавкат Мирзиёев қабулида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ҳамда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди бўлган эди. Қабул маросими давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь