Тожикистонликлар Бухорода ЙТҲга учради

Жамият 2566
image

Кеча, 19 август куни Бухоро вилоятида Тожикистон фуқаролари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Натижада 8 киши жароҳатланди.

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ соат 15:37ларда Жондор тумани чл массивидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-кмда юз берган. Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов “Мерседес-Спиринтер” русумли, ТJ 77 85 PB 01 давлат рақам белгили микроавтобусини ҳайдаб кетаётган вақтида, микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб ағдарилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари шифохонага ётқизилган. Шифохонага ётқизилган 3 нафар ва бирламчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилган яна 5 нафар йўловчиларга ҳамда ҳайдовчига тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил қилинди. Қолган 8 нафар йўловчилар эса ҳеч қандай жароҳат олмаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×