Тожикистонликлар Бухорода ЙТҲга учради
Жамият
−
20 Август 2019
5619Кеча, 19 август куни Бухоро вилоятида Тожикистон фуқаролари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Натижада 8 киши жароҳатланди.
ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ соат 15:37ларда Жондор тумани чл массивидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-кмда юз берган. Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов “Мерседес-Спиринтер” русумли, ТJ 77 85 PB 01 давлат рақам белгили микроавтобусини ҳайдаб кетаётган вақтида, микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб ағдарилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари шифохонага ётқизилган. Шифохонага ётқизилган 3 нафар ва бирламчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилган яна 5 нафар йўловчиларга ҳамда ҳайдовчига тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил қилинди. Қолган 8 нафар йўловчилар эса ҳеч қандай жароҳат олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси