Ҳусийлар Россия ва Хитой билан келишиб олди
Олам
−
22 Март
8331Яман ҳусийлари Россия ва Хитой билан Қизил денгизда хавфсиз юк ташиш бўйича келишиб олди. "Bloomberg" нашрининг овоза қилишича, келишувга Уммонда бўлиб ўтган музокаралар чоғида эришилган.
Қайд этилишича, Муҳаммад Абдулсалом бошчилигидаги делегация икки мамлакат дипломатлари билан учрашган. Ҳаракат вакиллари Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозида ҳаракатланаётган Россия ва Хитой юк кемаларига ҳужум қилмасликка ваъда берган.
Маълумот учун, Яман ҳусийлари 2023 йил ноябрь ойидан бери Қизил денгизда Исроилга алоқадор бўлган кемаларга ҳужум қилиб келмоқда. Уларнинг айтишича, ҳужумлар Исроил Ғазо сектори блокадаси ва Фаластин ҳудудидаги ҳарбий амалиётини тугатмагунча давом этади.
Айтиш жоизки, Қизил денгизда дунёнинг энг муҳим савдо йўллари жойлашган. Шу боис ҳам, денгизда юк ташишни ҳимоя қилиш учун Қўшма Штатлар 2023 йил охирида Operation Prosperity Guardian ("Фаровонликни ҳимоя қилиш бўйича) операциясини бошлади. Ушбу операцияда АҚШнинг қатор ҳамкор давлатлари иштирок этяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь