Ҳусийлар Қизил денгизда Европа ва Осиё ўртасидаги интернет кабелларини узиб қўйди

Олам

image

Ямандаги ҳусийлар Қизил денгиз остидан ўтадиган глобал интернет ва телекоммуникацияларни қўллаб-қувватлайдиган учта кабелни узган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Бу қандай содир бўлганлиги номаълумлигича қолмоқда, бироқ ҳусийлар Исроилни Ғазо секторида ҲАМАС билан урушни тугатишга мажбур қилиш учун Адан кўрфазидаги тижорат кемалари ва контейнер кемаларига ракета ҳужумларини уюштиришда давом этмоқда.

Гонконгда жойлашган HGS Global Communication Limited компаниясининг маълум қилишича, шикастланган кабеллар Европа, Осиё ва Африкани боғлаган ва Қизил денгиз орқали ўтадиган трафикнинг 25 фоизини ташкил қилган.

Гап Осиё-Африка-Европа 1 (AAE-1), Europe India Gateway ва Seacom-TGN-Gulf алоқа линиялари ҳақида бормоқда. Натижада HGS маълумотлар оқимини бошқа каналлар орқали йўналтиришга мажбур бўлди, бироқ баъзи ахборот хизматлари ҳали ҳам узилиб қолди.

“Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатдики, шикастланган кабель сегментлари Яман юрисдикцияси остидаги Қизил денгизнинг жанубида жойлашган”, дейилади HGC баёнотида.

Seacom-TGN-Gulf билан боғлиқ телеком компанияси Tata Communications" зудлик билан тузатиш чораларини бошлаганини" билдирди. Кабелларга эга бўлган бошқа компаниялар вазиятни изоҳламади.

“Associated Press” маълумотларига кўра, линиялар 24 февралдаёқ кесилган бўлиши мумкин эди. Икки кундан кейин Netblocks Internet мониторинг ташкилоти Жибутида унга киришда қийинчиликларни қайд этди. У ерда глобал тармоқ Seacom компаниясининг сувости кабель алоқа тизими томонидан таъминланади.

Аввалроқ ҳусийлар телекоммуникация инфратузилмасига етказилган зарарда уларнинг позицияларига ҳужумлар уюштирган АҚШ ва Буюк Британияни айблаган эди. Ҳусийларнинг денгиз сатҳидан юзлаб метр пастда жойлашган алоқа линияларини атайлаб йўқ қилишга қодир ёки йўқлиги номаълум, бироқ кабеллар уларнинг ҳужумига учраган кемаларнинг лангарларига зарар етказиши мумкин.

"Бизнинг жамоамиз минтақадаги денгиз трафигининг зичлиги ва Қизил денгизнинг кўп қисмларидаги саёз чуқурликларни ҳисобга олган ҳолда, кабеллар бўшашган лангар томонидан ушланган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди", деб тушунтирди Seacom.

TeleGeography телекоммуникация магистраль мутахассиси Тим Стронгнинг сўзларига кўра, Қизил денгиз бўйлаб 14 та кабель бор. Европа ва Осиё ўртасидаги ахборот оқимининг 90 фоизи Қизил денгиздаги инфратузилма орқали ўтади. Шу муносабат билан яна олтита кабель ётқизилиши режалаштирилган, бироқ ҳусийлар аввалроқ Яман сувларига кирувчи кабель ётқизувчи ҳар қандай кемадан ишни бажариш учун рухсат олишни талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қизил денгиз Ҳусийлар интернет кабеллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг