Ҳусанов ва Шомуродов терма жамоага чақирилдими?
Спорт
−
12 Март
18326Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинлари учун қайдномаси маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Қирғизистон термасини қабул қилади. 25 март куни эса Эронга қарши сафарда майдонга тушади. Ушбу йиғинга “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жалб этилди.
Бош мураббий Темур Кападзе томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев;
Ҳимоячилар: Абдулла Абдуллаев, Хожиакбар Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Рустам Ашурматов, Умар Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Фаррух Сайфиев, Дилшод Комилов, Шерзод Насруллаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Зафармурод Абдураҳматов;
Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Аббос Файзуллаев, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов, Отабек Шукуров, Абдурауф Бўриев, Акмал Мозговой, Руслан Жиянов.
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Бобур Абдихолиқов.