Ҳусанов ва Холандсиз ўйнаган “Сити” “Лестер”ни мағлуб этди
Спорт
−
03 Апрель
28143 апрельга ўтар кечаси АПЛ 30-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда “шаҳарликлар” сафида ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилмаган бўлса, ҳужумчи Эрлинг Холанд жароҳат сабаб баҳсни ўтказиб юборди.
Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ мезбонлар вингери Жек Грилиш ҳисобни очди. 29-дақиқада эса мисрлик ҳужумчи Омар Мармуш орадаги фарқни иккитага оширди. Баҳс якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Манчестер Сити” ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.
Шу тариқа, очкорлар сонини 51 тага етказиб олган “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни банд этиб турибди. Мағлубиятга учраган “Лестер” эса 17 очкоси билан 19-поғонага жойлашди.
Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” ўзининг навбатдаги ўйинини АПЛ доирасида 6 апрель куни меҳмонда “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади. “Лестер” эса навбатдаги турда 8 апрелга ўтар кечаси ўз майдонида “Ньюкасл”га қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “шаҳарликлар” мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйин учун асрагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси