Ҳусанов “ойнинг энг яхши футболчиси” совринини қабул қилиб олди (видео)
Спорт
−
08 Март
11252Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “ойнинг энг яхши футболчиси” совринини қабул қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, совринни олиш жараёнида Ҳусанов бир қанча саволларга жавоб бериб ўтди.
- – Манчестерликлардан ўрганган энг яхши иборанг?
- – “I'm buzzing” (Завқланяпман, энергияга тўляпман”).
- – Энг ёқтирган таоминг?
- – Ош, шашлик.
- – Клубдаги энг яқин дўстинг ким?
- – Витор Рейс.
- – Манчестер шаҳридаги энг яхши жой?
- – “Этиҳад” стадиони, дея жавоб беради Ҳусанов.
Маълумот ўрнида, Ҳусанов ушбу совринни қўлга киритишда ҳимоячи Йошко Гвардиол ва ҳужумчи Эрлинг Холанддан устун келган. Футболчи овоз бериш жараёнида 64 мингдан зиёд овоз тўплаган.