“Ҳумо Арена”да “свет” йўқ. Ўйинлар бошқа жойга кўчириляпти
Жамият
−
30 Ноябрь 2023
8927Тошкентдаги “Космонавтлар” метро бекати яқинида электр кабелидан чиққан ёнғин оқибатида “Ҳумо Арена” мажмуаси электр энергияси таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда "Ҳумо" хоккей клуби ходими Малика Исакова маълум қилди.
“Ҳумо Арена”да “свет” йўқлиги сабабли 29 ва 30 ноябрь кунлари мажмуада бўлиб ўтиши керак бўлган "Ҳумо" ҳамда "Номад" хоккей клубларининг ўйинлари шу кунлари соат 19:30 да “Алпомиш” муз мажмуасига кўчирилган.
Малика Исакованинг билдиришича, бу кундаги “Ҳумо Арена”даги ўйинлар учун олинган чипталар “Алпомиш” муз мажмуасида ҳам амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” метро бекатига яқин ҳудудда еростидан тутун чиқаётгани ва атрофни қоплаб олгани акс этган видеолар тарқалганди. Унга нисбатан берилаётган изоҳларда эса метро бекатида ёнғин чиққани айтилганди. Бироқ бу тасдиғини топмади. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ёнғинга “Сайилгоҳ” подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли кабель тармоғи шикастлангани сабаб бўлганини маълум қилди.
LiveБарчаси