Ҳукуматнинг ижро этувчи тузилмаси ўзгартирилди
Жамият
−
07 Апрель 2022
10867Ўзбекистон Президенти қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар берди.
Қарор билан Бош вазир маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди.
Унинг ўрнига Бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими киритилди.
Ушбу лавозимга Бобир Исломов тасдиқланди ва шу муносабат билан у Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.