Ҳукуматнинг ижро этувчи тузилмаси ўзгартирилди
−
07 April 2022 11928 1 minute
Ўзбекистон Президенти қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар берди.
Қарор билан Бош вазир маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди.
Унинг ўрнига Бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими киритилди.

Ушбу лавозимга Бобир Исломов тасдиқланди ва шу муносабат билан у Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November