Ҳукумат тузилмасида янги лавозим жорий этилади
Local
−
24 July 2019 5632 1 minute
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ Давлат геология қўмитасига юклатилган вазифаларни самарали мувофиқлаштириш ва бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмасидан битта штат бирлигини қисқартириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти тузилмасида қўшимча битта геология ва минерал-хомашё базаси бўйича бош мутахассис штат бирлиги ташкил этилади.
Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятига бириктирилади.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November