Ҳукумат қандай ихчамлаштирилади?
Жамият
−
07 Апрель 2019
8578Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб давлат органларининг айрим функцияларини хусусий сектор субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифлари маъқулланади.
Шунингдек, қуйидаги тартиб ўрнатилади:
2019 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида устав капиталидаги 50 фоиздан ортиқ акцияси (улуши) давлатга тегишли бўлган тижорат ташкилотлари ташкил этиш таъқиқланади, бундан миллий хавфсизликни таъминлашнинг бошқа имкони бўлмаган соҳалар мустасно;
2019 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошқаришнинг янги воситаларини жорий қилишга ташаббус кўрсатган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тадбиркорлик субъектларига тартибга солиш юкини камайтиришни мавжуд бошқа давлатнинг тартибга солувчи воситаларини хусусий секторга бериш ёки бекор қилиш орқали таъминлашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:
давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятлари ва маъсулияти чекланган жамиятлар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, шунингдек, хўжалик бирлашмаси шаклидаги уюшмалар (холдинглар)нинг вазифалари ва функцияларини танқидий кўриб чиқиб, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, жумладан тегишли ваколатларини давлат бошқаруви органларига бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритади;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда давлат ҳокимияти органлари фаолиятида аутсорсинг механизмини қўллаш, шу жумладан давлат органлари функцияларини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш ва аутсорсерларни танлаш буйича танлов ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича тегишли қарорни қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вазирликлар ва идоралар фаолиятини сифатлилигини ошириш бўйича замонавий ахборот технологияларни, жумладан замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш орқали ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими, маълумотлар базасидан фойдаланиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш учун “блок-чейн” технологиялари, “булутли сақлаш”дан фойдаланиш ва ҳужжатлар электрон айланмасини жорий этади.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 21 апрелга қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь