Ҳукмрон партияга қарши боролмаймиз – Қудратхўжаев

Жамият

image

22 декабрь – Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни. Ўзбекистондаги ушбу муҳим сиёсий жараёнга бир ҳафта қолди. Айни вақтда сайловга тайёргарлик жиддий тус олган. Шу тобда эса мамлакатда мухолиф партияларнинг бор ё йўқлиги масаласи ҳам кун тартибига чиқариляпти. Марказий сайлов комиссияси аъзоси, сиёсий фанлар доктори Шерзод Қудратхўжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай саволларга жавоб берди. У ўз сўзлари “Биз ҳамон шўро мафкураси орбитасидамиз...”, деб бошлайди. 
  
“Биздан сайловлар вақтида “Нимага мамлакатда мухолифат партиялар борлиги кўзга ташланмайди? Бор бўлса ҳам билинмайди?” деб сўрашади. Бунинг жавоби оддий: бизда “ҳукмрон” партия бор ва икки партиядан иборат демократик альянс тузилган. Уларга мухолиф партиялар ҳам бор.

Масалан, Буюк Британияда “Лейбористлар” ҳокимиятга келса, ўз Бош вазирларини қўядилар. Консерваторлар эса афсусланиб, қўлларини қўлтиқларига урмайдилар. Кураш давом этаверади. Амалдаги ҳукуматга мухолиф сифатида мағлуб партиянинг “соядаги” кабинети тузилади ва иш юритади. Қулай фурсат келганда, улар ҳам Даунинг-стрит 10 (Downing Street 10)ни эгаллайдилар.

Бизда-чи? Бизда эса инглизлар тажрибаси эмас, кўпроқ собиқ СССРнинг асоратлари сингиб кетган. Бизнинг сиёсий қарашларимиз совет тизимида улғайган ва қонимизда. Яъни бизнинг ҳозирги сиёсий қарашларимизда коммунистик мафкура таъсири сезилиб туради. Шўролар тузумида ҳукмрон партия большевиклар (кўпчилик) бўлса, қолганлар меньшевиклар (камчилик) ва эсерлар бўлишган.

Меньшевикларни Ленин ва Сталин отиб ташлаган. Балки шунинг учун шу муносабат ва қўрқув ҳамон бизда бордек. Ҳукмрон партияга қарши боролмаймиз. Менинг нуқтаи назарим шундай”, дейди Шерзод Қудратхўжаев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Қудратхўжаев

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made