Бухоро вилояти ҳокимининг яқинлари унинг вафоти ҳақидаги хабарларни рад этди
Жамият
−
17 Август 2020
19826Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалиниб, Тошкентда даволанаётган Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини айтди. У тарқалган хабарлар юзасидан Камоловнинг оила аъзолари билан боғланган. Улар бу хабарни инкор қилган.
“Бухоро вилояти ҳокими Карим Жамолович Камолов ўлими тўғрисидаги хабар ёлғон. ҳозиргина оила аъзолари билан боғландим, улар мендан журналистлар ва блогерлар “фейк” хабар тарқатмаслигини сўрашди. Бундай дезинформация пандемия пайтида беморни аҳволига ёмон таъсир қилиши аниқ, инфодемия пандемиядан ҳам ўтиб тушяпти”, деган Қудратхўжаев.
Аммо у Карим Камолов оиласидан ким билан гаплашганига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ, Бош вазир Абдулла Арипов Бухорода фавқулодда йиғилиш ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда вилоятга ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Карим Камоловнинг коронавирусга чалинган 30 июль куни маълум бўлганди.
LiveБарчаси