Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланишга чеклов қўйилди
Маданият-санъат
−
28 Ноябрь 2023
21231Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, сўз устаси марҳум Ҳожибой Тожибоев асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Бу ҳақда Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси хабар берди.
Унга кўра, Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари санъаткорнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ундан фойдаланишда чекловларнинг ўрнатилишига эришди.
Энди сўз устасининг асарларидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар "Milliy Tv" телеканали ва "Oriat Dono" радиоси томонидан лицензия шартномаси асосида амалга оширилади.
Шунингдек, энди санъаткорнинг овозли ва видео шаклдаги қизиқчилик материалларини эфирга узатиш ва фойдаланиш учун барча ОАВ Палата билан лицензия шартномасини тузиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг вориси – қизи Интизор Тожибоева муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Адлия вазирлигига мурожаат қилганди.
LiveБарчаси