Ҳокимларнинг ер ажратиш тўғрисдиаги қарорлари хатловдан ўтказилади

Local

−

image

Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари йиллар кесимида хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари қуйидаги график асосида хатловдан ўтказилади:

  • 2022 йил 1 майгача – 2016–2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
  • 2022 йил 1 августгача – 2006–2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;
  • 2023 йил 1 январгача – 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.

Қарорга кўра:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказади;
  • Кадастр агентлиги барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради.

Аввалроқ Бош прокуратурада Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Tags

er

Rate Count

296

Rating

3

Rate this article

Share with your friends