Ҳокимларнинг ваколатлари камайиши мумкин

Жамият 3774
image

Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжат билан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари 2020 йил 1 октябрга қадар амалга оширилади.

Дастурда:

•  ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказиш маслаларини ўрганиш;

•  ҳокимлар фаолиятини баҳолаш бўйича аниқ мезонларни ва мақсадли вазифаларни ишлаб чиқиш;

•  маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини комплекс баҳолаш тизимини яратиш мақсадида Ҳудудларнинг ривожланиш индексини ишлаб чиқиш;

•  мазкур Индексдан келиб чиқиб, ҳудудларга оид сиёсатни белгилаш, маҳаллий бюджетларга молиявий кўмак бериш ҳамда раҳбарларни рағбатлантириш масалаларини ўрганиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 2.9
t
×