Ҳокимият тепасида аёллар. Депутатликка номзодлар улуши ўзгаряпти
Жамият
−
01 Ноябрь 2023 6643 1 дақиқа
Кеча, 31 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Унга кўра, депутатликка номзод аёллар улушини 40 фоизгача ошириш режалаштирилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида аёлларнинг сони депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши кераклиги белгиланган.
Ушбу мажлисда кодекснинг 70 ва 91-моддаларига ўзгартириш киритиш ва уларда назарда тутилган депутатликка номзодлар орасида аёлларнинг улушини 30 фоиздан 40 фоизга ошириш таклиф қилинди.
Маълумот учун, 2019 йилдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда аёлларнинг депутатликдаги улуши 32 фоизни ташкил этган. Бу ундан аввалги, 2014 йилдаги парламент сайловидаги кўрсаткичдан икки баравар кўп эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев томонидан 30 октябрь куни имзоланган қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёлларни қабул қилиш имконияти яратилади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь