“Ҳизбуллоҳ” Нетаньяху уйига қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Олам

image

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг уйига 19 октябрда уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати раҳбари Муҳаммад Афиф Байрутдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Исломий қаршилик Кесариядаги операция ва ҳарбий жиноятчи Нетаньяху уйига қилинган ҳужум учун тўлиқ ва эксклюзив жавобгарликни ўз зиммасига олади”, деб таъкидлади Афиф.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил Бош вазирига суиқасд муваффақиятсизликка учраганига қарамай, “Ҳизбуллоҳ” бу билан тўхтаб қолмайди.
Афиф, шунингдек, ҳаракат “потенциалининг салмоқли қисмини” қайтариб олгани ва яҳудий давлатининг шимолий ва марказий қисмидаги ҳудудларга ҳужумларни кучайтириш ниятида эканлигига ишонтирди.

Нетаньяху эса аввалроқ “Эрон агентлари”ни 19 октябрь куни Кесария шаҳри яқинида учувчисиз самолёт ҳужуми чоғида рафиқаси билан бирга ўлдиришга уринганликда айблаган ва бу Исроилни “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларни давом эттиришдан воз кечишга мажбур қилмаслигини айтган эди. 

Ўз навбатида, Исроил Вазирлар Маҳкамаси раҳбари идорасининг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман дрон Нетаньяхунинг уйи томон учирилганини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳодисада қурбонлар бўлмаган, ҳужум вақтида “Бош вазирнинг ўзи ва унинг рафиқаси уйда бўлмаган”.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made