Ҳиндистонликлар дунёдаги энг катта ҳайкални интернетда сотмоқчи бўлди

Олам

image

Ҳусусий реклама веб-сайтида Ҳиндистоннинг Гужарат штатида қад ростлаган дунёдаги энг катта ҳайкал - "Бирлик ҳайкали" сотилиши ҳақида эълон қўйилди. Ушбу эълондан сўнг мамлакат полицияси ҳайкалнинг сотилиши ҳақидаги хабарни жойлаштирган одамларга нисбатан тергов очди.

"Тезкор! "Бирлик ҳайкали" сотилади. Чунки шифохоналар ва тиббий жиҳозларга зудлик билан пул керак", дейилади сайтдаги эълонда.

Ушбу эълон муаллифлари ҳайкал нархини 3 миллиард ҳинд руписи (39,5 миллион доллар) деб белгилаб қўйишган. Аммо кейинчалик сайт маъмурияти шов-шувли эълонни ўчириб ташлади.

Ҳайкал ва унинг атрофидаги мажмуа учун масъул бўлган агентлик раҳбари Нилеш Дубей вазиятга изоҳ бериб ўтди. У веб-сайт маъмуриятини эътиборсизликда айблади. 

"Эълонни сайтга жойлаштиришда эътиборсизлик қилинган. Бу ишга бўлган масъулиятсизлик ҳисобланади", дейди Дубей.

Таъкидлашича, "миш-мишларни нашр этиш ва тарқатиш, шунингдек, сохталаштириш" айбловлар бўйича тергов иши қўзғатилган. Эълон муаллифлари қидирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Фирибгарлик

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг