Ҳиндистонда юз берган поездлар тўқнашуви қурбонлари сони 300 кишига яқинлашди
Олам
−
03 Июнь 2023
5560Кеча, 2 июнь куни тахминан соат 7:00 ларда Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида 288 киши ҳалок бўлди, камида 900 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Khaleej times” нашри хабар берди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 2 июнь куни кечқурун Одиша штатининг Баласор шаҳри яқинида юз берган. Расмийлар содир бўлган воқеа ҳақида турли хил маълумотлар бермоқда. Улардан бирига кўра, жами 3 та поезд тўқнашган бўлиб, бир йўловчи поездининг вагонлари рельсдан чиқиб кетган, унга қарши келаётган йўловчи ва юк поезди ҳам ағанаб кетган.
Ҳиндистоннинг ANI ахборот агентлиги хабарига кўра, Ҳиндистон темир йўллари вазири Ашвини Ваишнав бугун, 3 июнь куни эрталаб воқеа бўйича батафсил маълумот бериб, юқори даражадаги тергов ўтказилишини эълон қилган. Ҳозирда барча эътибор фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларига қаратилган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва қурбонларнинг оилаларига 2 миллион рупий (24,3 минг доллар), ярадорларга эса 50 минг рупий (600 доллардан сал кўпроқ) тўланишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 июнь куни Колкатадан Ченнайга кетаётган Coromandel Express поезди Бенгалурудан Колкатага кетаётган бошқа поезднинг рельсдан чиқиб кетган вагонларига бориб урилган. Одиша штатдаги Баласор шаҳри ва унинг атрофидаги тиббиёт коллежлари ва шифохоналар огоҳлантирилган ҳамда 60 тез ёрдам машинаси сафарбар қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь