Ҳиндистонда тошқин ва чақмоқ уриши оқибатида қарийб 100 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларига ёққан кучли ёмғир ва чақмоқ уриши оқибатида қарийб 100 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Press Trust of India” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Ҳиндистон шарқида жойлашган Бихар штатида об-ҳаво ноқулайлиги туфайли камида 64 киши ҳалок бўлган. Фақат чақмоқ уриши оқибатида ушбу штатда камида 25 киши вафот этган.

“Наландада 18 та ўлим ҳолати қайд этилган, ундан кейин Сиван шаҳрида 2 та, Катихар, Дарбҳанга, Бегусарай, Бҳагулпур ва Жеханабадда эса биттадан ҳолат аниқланган”, дейилади хабарда.

Ҳиндистоннинг аҳоли энг зич яшайдиган Уттар-Прадеш штатида ҳам ёмон об-ҳаво оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. 

Уларнинг аксарияти чақмоқ уриши туфайли вафот этган. Ушбу минтақада яқин кунларда ҳам кучли ёмғир ва момақалдироқлар давом этиши кутилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, иқлим ўзгариши Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи чақмоқлар сонининг ортишига сабаб бўлган. Дунёдаги энг кўп аҳолига эга бу мамлакатда ҳар йили чақмоқ уриши оқибатида деярли 1 900 киши ҳаётдан кўз юмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг марказий штатларида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди. Кучли ёмғир ёғиши оқибатида Огаё дарёсининг сатҳи 24 соат ичида 1,5 метрга кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон тошқин чақмоқ кучли ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг