Ҳиндистонда фейерверк заводи портлади. 20 га яқин одам ҳалок бўлди 

Олам

image

Кеча, 12 февраль куни Ҳиндистоннинг Вирудунагар шаҳридаги (Тамил Наду штати) фейерверк ишлаб чиқариладиган фабрикада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда "Times of India" маълум қилган. 

Портлаш натижасида камида 16 киши ҳалок бўлган, 36 киши яраланган ва жароҳат олган. 

Газетанинг ёзишича, портлаш кимёвий материалларни аралаштириш пайтида юз берган. 

Ёнғин яқин атрофдаги иш жойларига ёйилган, натижада портлашлар узоқ вақт давом этган, шунингдек, қутқарувчиларнинг ҳам воқеа жойига яқинлашиши анча қийин бўлган. 

Қайд этилишича, воқеа жойига 10 та ўт ўчириш бригадаси етиб борган. Ярадорлар шифохонага етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон завод

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг