Ҳиндистонда аномал иссиқ 166 одамнинг “ёстиғини қуритди”
Олам
−
19 Июнь 2023
7488Ҳиндистонда сўнгги бир неча кун ичида жазирама туфайли камида 166 киши ҳалок бўлди, яна бир неча юз киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "India Today" хабар берди.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, Уттар-Прадеш (119 киши ўлган) ва Бихар (47 қурбон) штатларида ғайритабиий иссиқлик қайд этилган.
Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43,5 даражага етган. Бихар провинцияси маъмурий маркази Патна шаҳри мактаблари 24 июнга қадар таътил эълон қилган.
Маҳаллий ҳокимият аҳолини кун давомида уйда қолишга чақирмоқда.
Маълумот учун, инсон сабаб бўлган иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво шароитларини кучайтириб, аномал иссиқдан тортиб, сув тошқини ва ўрмон ёнғинларигача тез-тез ва кўпроқ ҳалокатли офатларни келтириб чиқармоқда. Иссиқ тўлқинлар пайтида Ҳиндистон одатда сув танқислигидан азият чекади. унинг 1,4 миллиард аҳолисининг ўн миллион қисми оқар сувдан маҳрум бўлиб қолади.
LiveБарчаси