Ҳиндистон ва Покистон аскарлари яна уруш ёқасида
Олам
−
16 Август 2019
6969Бугун, 16 август куни БМТнинг Кашмир мавзусидаги йиғилишда ўтказиладиган Ҳиндистон ва Покистон вакиллари қатнаша олишмайди. Бу ҳақида РИА Новости БМТ вакилининг сўзларига таяниб хабар бермоқда.
Кеча, 15 август куни Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги Жамму Кашмир назорат сарҳадида иккала давлат қўшинлари аскарлари тўқнашган. Покистон Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Асиф Ғафур ва “Associated Press Of Pakistan” агентлигининг билдиришича, отишмада учта покистонлик ва беш нафар ҳиндистонлик аскар ҳалок бўлган, ўнлаб аскарлар яраланган.
Эслатиб ўтамиз, 5 августда Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмирнинг хусусий статусини бекор қилиши ва Кашмирда мусулмонларга етказаётган зўравонлиги натижасида Покистон Ҳиндистон элчисини ўлкадан ҳайдаган ва қўшнисини ўз конститутциясининг 370-моддасини бузганликда айблаганди.
Қайд этиш керакки, ҳар икки мамлакат ҳам ядро қуролларига эга давлатлар ҳисобланади. БМТ икки мамлакат ўртасидаги зиддият аянчли тус олмасидан олдин йиғилиш ўтказишга қарор қилди.