Ҳиндистон муносиб рақиб – Отабек Шукуров

Спорт

image

Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Ҳиндистон баҳси олдидан  футболчи Отабек Шукуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувга тайёрмиз. Биринчи баҳсда дуранг натижа қайд этдик, бироқ мағлуб бўлмадик. Тўғри, ғалаба учун майдонга чиқдик, аммо дастлабки учрашув босими ҳам бизга таъсир ўтказди. Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳиндистонни ўрганишда давом этяпмиз, жуда кучли жамоа, биринчи учрашувда дарвозабон хатосигача жуда тартибли ўйин кўрсатишди. Улар муносиб рақиб ва имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, яхши натижа қайд этамиз”, дейди Шукуров.

Шукуров эртанги учрашувда жамоа бор кучини ишга солишини ва жамоадошлари бўлажак баҳсга тайёрлигини билдирди.

“Футболчи сифатида айтишим мумкинки, терма жамоа либосидаги ҳар бир учрашув жуда муҳим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз, барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр”, дейди футболчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг