Ҳиндистон G20 саммити олдидан Нью-Деҳлидаги маймунларни тарқатиб юборади
Олам
−
07 Сентябрь 2023
5155Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида 9 ва 10 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган G20 саммитига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Улар орасида давлат идоралари иши ва шаҳар марказида жамоат транспорти ҳаракатига чекловлар, патрулларнинг кучайтирилиши ва саммит ҳудудини танлаган майда маймунларни қўрқитишга қаратилган чора-тадбирлар бор. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
“Саммит чоғида расмийлар пойтахтнинг ҳукумат бинолари жойлашган ҳудудини ҳақиқатда изоляция қилишга қарор қилди”, дейилади агентлик хабарида.
Шундай қилиб, саммит давомида мактаблар, банклар, аксарият хусусий корхоналар ва барча давлат идоралари ёпилади, ҳукумат бинолари ҳудудида транспорт ҳаракати тақиқланади.
"Чекловлар G20нинг юқори даражадаги меҳмонлари асосан беш юлдузли меҳмонхоналарда истиқомат қиладиган ҳудудни самарали равишда изоляция қилади", деб тушунтирган агентлик.
Деҳли метрополиясининг қўшни давлатлар билан чегаралари ҳам ёпилади.
“Ва ҳукумат идоралари яқинида яшайдиган ва пиёдалардан овқат ўғирлайдиган минглаб майда маймунларни қўрқитиш учун шаҳарнинг йўлакларига бошқа, каттароқ турдаги маймунлар - қора юзли лангурлар кўринишидаги фигуралар ўрнатилди”, дейилади хабарда.
Шаҳар гуллар билан безатилган, йўл ўтказгичлар ва темир йўл кўприклари ранг-баранг граффитилар билан бўялган, кўчаларга саммит логотиплари ва Бош вазир Нарендра Модининг суратлари туширилган плакатлар осилган.
100 000 дан ортиқ полиция ва бошқа хавфсизлик ходимлари дунё етакчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун шаҳар кўчаларида патрул қилади. Шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар саммит давомида ҳаво шарлари ва парапланлар парвозини тақиқлаган.
Аргентина, Австралия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Жанубий Африка ва Япония G20 га киради.
G20 саммити икки кун – 9-10 сентябрь кунлари давом этади. Унга G20 аъзолигига кирувчи барча давлатлар раҳбарлари таклиф этилган, бироқ Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин тадбирда шахсан қатнашмайди. Саммитга G20 аъзоси бўлмаган яна тўққиз давлат раҳбарлари ҳам таклиф этилган. Булар Бангладеш, Миср, Испания, Маврикий, Нигерия, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Cингапур.
LiveБарчаси