Ҳиндистон Арманистонга қурол етказиб беришни кўриб чиқяпти
Олам
−
27 Октябрь 2023
5470Ҳиндистон Арманистонга қурол ва ўқ-дориларнинг янги партиясини етказиб бериш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “The Economic Times” хабар берди.
Айтилишича, Арманистоннинг юқори мартабали вакили Нью-Деҳлида икки давлат ўртасида 2022 йил сентябрь ойида имзоланган шартномалар асосида амалга ошириладиган қурол-яроғ экспорти бўйича музокаралар ўтказган.
Шартномалар қиймати 20 миллиард рупийни (244,7 миллион доллар) ташкил этади. Уларга кўра, Ҳиндистон аввалроқ Арманистонга ўзининг дизайни бўйича чет элда биринчи марта сотилган Pinaka ракета тизимлари (MLRS), шунингдек, танкка қарши ракеталар ва ўқ-дорилар партиясини етказиб берган. Қуроллар Эрон ҳудудидан ўтувчи транспорт йўлаги орқали етказиб берилган.
“Indian Defence Research Wing” интернет-нашрининг хабар беришича, август ойи бошида Ҳиндистоннинг Bharat Forge LTD мудофаа компанияси Арманистонга 155,5 миллион долларлик шартнома доирасида олтита 155 мм калибрли ATAGS гаубицаларини топширган. Шартномада Арманистонга уч йил ичида 90 та шу турдаги артиллерия етказиб бериш кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь