Ҳиндистон Араб денгизига ҳарбий кемаларини жойлаштирди

Олам

image

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари тижорий юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш учун бешта бошқариладиган ракета эсминетини, Boeing P 8I патрул самолётини ва узоқ масофага учувчи Sea Guardian кузатув аппаратини Араб денгизига жойлаштирди. Бу ҳақда “Hindustan Times” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги бошқариладиган ракета эсминетлари Kolkata, Kochi, Mormugao, Chennai ва Visakhapatnam Араб денгизининг марказий, шимолий ва ғарбий ҳудудларида тарқалган ва Яқин Шарқдаги АҚШ бошчилигидаги халқаро денгиз кучларидан мустақил равишда ишламоқда.

Манбага кўра, Ҳиндистон қирғоқ қўриқлаш хизмати кемалари ва самолётлари савдо кемаларига учувчисиз самолёт ҳужуми ҳолатларининг олдини олиш учун мамлакат ғарбий соҳиллари яқинида кучайтирилган навбатчиликни йўлга қўйди.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни мамлакат қирғоқларидан 370 км узоқликда кимёвий танкер бўлган Chem Pluto учувчисиз самолётлар томонидан ҳужумга учрагач, Ҳиндистон Араб денгизида ҳарбий кемалар гуруҳини жойлаштирди. Ҳужум оқибатида кема бортида ёнғин содир бўлган. Танкер Саудия Арабистони портидан Ҳиндистоннинг Мангалуру шаҳрига кетаётган эди.

Пентагон Chem Pluto танкери Либерия байроғи остида сузгани, Японияга тегишли экани ва Нидерландияга хизмат қилаётганини билдирган. АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, кемага Ҳинд океанида Эроннинг Shahed 136 камикадзе дрони томонидан ҳужум қилинган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани Чафи Теҳроннинг ҳужумга алоқаси йўқлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Араб денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made