Ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф – Акмал Саидов жамият давлатни тийиб туриши ҳақида

Жамият 13544
image
-

Ўзбекистон Конституциясида давлат ва жамият муносабатларида ўзаро тийиб туриш тамойили мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин. Бу таклиф бугун, 10 июнь куни Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, Конституциявий комиссия аъзоси Наримон Умаров фуқаролар юборган таклифлар ҳақида фикр билдирди.

“Конституцияда давлат ва жамият муносабатларида ўзаро бир бирини тийиб туриш механизмларини янада мустаҳкамлаш. Бу орқали нимага эришамиз? Ўйлаймизки, фуқаролик жамиятини ҳақиқатдан шакллантиришда бу муҳим омил бўлади, деб ҳисоблаймиз”, деди Умаров.

Бунга комиссия раиси Акмал Саидов муносабатини билдириб, бу ҳақда аввал ўйлаб кўрмаганини урғулади.

“Битта янги фикр айтдингиз. Бизда ўзаро тийиб туриш турли ҳокимиятлар — қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимияти [ўртасида йўлга қўйилган]. Сиз жамият ва давлат ўртасида ўзаро тийиб туриш масаласини айтдингиз. Биз олдин инсон ва давлат ўзаро мажбуриятларга эга деб айтардик. Бу ерда эса давлат ва жамиятни ўртасида ўзаро тийиб туриш масаласи [кўтариляпти]. Мана шу муҳокамаларда олдин ҳеч хаёлимизга келмаган таклифлар келяпти”

Саидовга кўра, бу таклифнинг амалга оширилиши Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган “давлат — жамият — инсон” тамойилини “инсон — жамият — давлат”га алмаштиришни мустаҳкамлайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 469
Рейтинг: 3
Теглар
t
×