“Ҳайшен” яқинлашмоқда. Ярим миллион аҳолини эвакуция қилиш буюрилди

Олам

image

Бугун, 6 сентябрь куни Япониянинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмида яшовчи 500 мингдан ортиқ аҳоли яқинлашиб келаётган "Ҳайшен" тўфони туфайли маҳаллий ҳокимиятдан эвакуация қилиш бўйича кўрсатма олди. Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси хабар берди. 

Таъкидланишича, Нагасаки, Кумамото ва Кагосима префектураларида камида 530 минг кишига эвакуация қилиш буюрилган. Шу билан бирга, Япониянинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмидаги тўққизта префектурада 3,5 миллиондан ортиқ одам яқинлашиб келаётган тайфун туфайли эвакуация қилиш бўйича тавсиялар олди. Япония Миллий метеорология бошқармаси кунига 600 мм ёғингарчилик ёғиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда. Баъзи ҳудудларда шамол тезлиги 50 м/с га етади. 

Яқинлашаётган тайфун туфайли якшанба куни мамлакатнинг жануби ва ғарбий қисмини Япониянинг қолган қисми билан боғлайдиган 550 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди. JR West темир йўл оператори, ўз навбатида, 7 сентябрдан бошлаб мамлакатнинг ғарбий ва жануби- ғарбий қисмида тезюрар поездлар ҳаракатини тўхтатишга, шунингдек об-ҳаво шароити туфайли Япониянинг марказий ва ғарбий қисмлари ўртасида парвозлар сонини камайтиришга қарор қилди. 

Toyota, Honda ва Mitsubishi Heavy Industries каби йирик миллий компаниялар тайфун туфайли минтақадаги завод фаолиятини тўхтатишга қарор қилдилар. Аҳоли яшаш ҳудудларига энг яқин бўлган7-Eleven дўконлар тармоғи тайфун пайтида мамлакатнинг жануби ва жануби-ғарбидаги префектураларда жойлашган 1650 дўконининг вақтинча ёпилишини эълон қилди. 

Айни пайтда "Ҳайшен" Тинч океани бўйлаб Япониянинг энг жанубий Окинава префектураси томон 20 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда. Зилзила марказида шамолнинг тезлиги 70 м/с га етади. "Ҳайшен" якшанба куни кечқурун Япониянинг жанубий минтақасига етиб бориши кутилмоқда. 

Бош вазир Синдзо Абэ 4 сентябрь куни Ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини ўтказди ва унда маҳаллий аҳолини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча чораларни кўришни буюрди. 

Яқинда Япониянинг жануби-ғарбий қисмида “Майсак” тўфони урилди. Бу минтақада электр энергиясининг катта узилишларига олиб келди. "Ҳайшен" эса “Майсак”дан бир неча баробар кучли экани айтилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Тўфон Тайфун

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг