Ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида машина ағанади. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида Nexia-3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабабли машина йўл четига чиқиб, бир неча марта ағдарилиб тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 20 июль куни соат 06:00 атрофида Нуробод туманининг Жарқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-54 автомобиль йўлида содир бўлган. Ингичка-Каттақўрғон йўналишида кетаётган Nexia-3 ҳайдовчиси ухлаб қолган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетиб, бир неча марта ағдарилган. Оқибатда ҳайдовчи ва олд ўриндиқда бўлган шахс шифохонага ётқизилган.

“Тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йўловчи шифохонада вафот этган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Сирдарё вилоятида ҳайдовчи рулда ухлаб қолгани оқибатида енгил ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳайдовчи машина рул ухлаб қолиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made