Сирдарёда Nexia ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор (видео)
3-саҳифа
−
19 Июнь
7506Бугун, 19 июнь куни Сирдарё вилоятида енгил ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Сардоба тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлининг 931-километрида содир бўлган. Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси машина бошқаруви вақтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда йўл четида тўхтаб турган MAN русумли юк транспорт воситасига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Сирдарё вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, Nexia автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва ўша ерда вафот этган.
“Ҳозирда Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан тезликни оширмай, оралиқ масофани сақлашларини ҳамда чарчоқ ва уйқу келганида автомашинани бошқармасликларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси