Ҳайдар Алиев Ислом Каримов ҳақида нима деган эди?

Жамият 8704
image

Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатлари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Икки қардош халқни тил, дин, муштарак маданият ва урф-одатлар боғлаб туради. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Ҳайдар Алиев билан муносабатлари ҳам яхши бўлгани ҳақида манбалар мавжуд. Расмий учрашувларда эса улар бир-бирини таржимонсиз тушунгани қайд этилади. Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди Озарбайжоннинг марҳум Президенти Ҳайдар Алиевнинг Ислом Каримов ҳақида айтган фикрларини эълон қилди. 

Ҳайдар Алиев, Озарбайжон Республикасининг учинчи Президенти:

— Машҳур “Пахта иши”, “ўзбек иши” бутун бир ҳалқни таъқиб қилиш ва унинг геноцидидан бошқа нарса эмас эди. Мен, политбюро аъзоси сифатида, тор доирада ўтказиладиган йиғилишларда қатнашганман. Горбачёв кўп ҳолларда Ўзбекистонда янги аниқланган порахўрлик ва коррупция мисолларини келтириб ўтиб, “айбдорлар”нинг исмини айтарди. Марказқўмнинг котиби Егор Лигачёв эса Ўзбекистон ССРдаги район, шаҳар ва вилоятлар раҳбарлари лавозимига тавсия этилувчи Россиянинг турли ҳудудларидан бўлган оддий райқўм инструкторлари ва исполком ишчилари рўйҳатини ҳар гал тақдим этарди. Ўзбекистон мана шундай ўта оғир аҳволда эди. 

Ислом Каримов ҳали Совет иттифоқи давридаёқ мана шундай адолатсизликка қарши тура олиб, ўз жасоратини намоён этолган инсон бўлди.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 251
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×