Ҳасанбой Дўсматов ЖЧ ғолиблигига асосий даъвогар боксчига қарши рингга кўтарилади

Спорт

image

Бугун, 26 октябрь куни бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ўз иштирокини бошлайди. Биринчи босқичдаёқ унга Токио Олимпиадаси совриндори, қозоғистонлик Сакен Бибосинов рақиблик қилади. Ҳар икки чарм қўлқоп устаси ҳам 51 кг вазн тоифасида ғолибликка асосий даъвогар. Қуръа натижасига кўра, ушбу жуфтлик ғолибига иккинчи ва учинчи босқичда ҳам сараланган боксчилар рақиблик қилади. 

Ушбу жангчилар шу пайтга қадар бир-бирига қарши тўқнаш келмаган, Бибоссинов эса ҳаваскор боксда активроқ. Чунки, Дўсматов 2019 йилдан буён ҳаваскор боксда рингга кўтарилмаган.

Лекин, Ангренда ўтган ўқув-машғулот йиғинида QALAMPIR.UZ мухбирининг: “2017 йилги Жаҳон чемпионати финалидаги Ҳасанбой Дўсматов ҳозиргисидан кучлироқми?” дея берган саволига боксчи қуйидагича жавоб берган эди:

“2017 йилги Жаҳон чемпионати финалида мағлуб бўлгандим. Ўйлашимча, ҳозир ундан кўра яхшироқ ҳолатдаман. Чунки, Олимпия ўйинларидан сўнг, телевидениедаги кўрсатувлар, турли хил тадбирлар сабабли машғулотларга етарлича эътибор қарата олмагандим. Шукрки, ҳозир ҳеч ким безовта қилгани йўқ. Бунга ўзим ҳам қаршилик қилдим ва шу муҳит ўз устимда ишлашим учун маъқулроқ. Кун тартибимиз режадагидек ўтмоқда, насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, жанг Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг