Ҳаррис мағлубиятини тан олди

Олам

image

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод, мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Камола Ҳаррис Вашингтондаги Гарвард университетида сайловдаги мағлубиятдан кейин илк нутқини сўзлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ҳаррис ўз тарафдорлари, жамоаси, эри ва Президент Жо Байденга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди ва “биз ўтказган пойгадан жуда фахрланамиз” деди.

Вице-президентнинг айтишича, у аллақачон Дональд Трампга қўнғироқ қилган ва ҳокимиятни бошқариш жараёнида унга ёрдам беришга ваъда берган.

"Америка демократиясининг асосий принципи бор. Агар биз сайловда ютқазсак, натижаларни тан оламиз. Ушбу тамойил демократияни монархия ёки зулмдан ажратиб туради", деди у.

Ҳаррис, шунингдек, америкаликлар маълум бир Президент ёки партияга эмас, балки АҚШ Конституциясига содиқ эканлигини таъкидлади.

Маълумот учун, 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба учун зарур бўлган 270 та овоздан ортиқроқ овоз олди. Камола Ҳаррис эса 224 овозни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ дунё етакчилари ҳам Трампни ғалабаси билан табриклаганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Камола Ҳаррис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг