Ҳарбий хизматчиларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши тақиқланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Қуролли кучларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Президент жорий йилнинг 29 ноябрь куни имзолаган қонуни билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Унга кўра, Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги янада оширилади. Хусусан, қонун билан Ўзбекистон Қуролли кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлик Ҳарбий хизматчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг