“Ҳаммаси назоратга олинган”. Лукашенко овоз берди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 9 август куни Беларусь тарихида олтинчи бор президентлик сайлови ўтказилмоқда. Унда мамлакатнинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко ҳам овоз берди. 

26 йилдан бери мамлакат бошида бўлиб келаётган Лукашенко бу сафар ҳам навбатдаги муддат учун майдонга кирган. Унга икки аёл, икки эркак номзодлар рақиблик қилмоқда. 

Лукашенко анъанага кўра, Беларусь давлат жисмоний тарбия университетида жойлашган сайлов участкасида овоз берган. 

У сайлов қутисига овоз варақасини ташлагач, журналистлар билан мулоқот қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, президент сайловидаги вазият назорат остига олинган. 

“Ҳеч нарса назоратдан чиқмайди. Мен бунга кафолат бераман. Бу нафақат Президентнинг, балки амалдаги Ҳукуматнинг ҳам вазифаси”, дейди Президент Лукашенко. 

Унинг қайд этишича, сайловдан кейин Беларусь Республикаси тартибсизлик ва фуқаролар уруши майдонига айланмайди. 

Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб бормоқда. Булар – Александр Лукашенко (амалдаги Президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Ҳақиқатни айт” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтишда рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг