“Ҳамма айб болаларда” – Лемпард “Челси”нинг қулашини изоҳлади

Спорт

image

Сўнгги пайтларда “Челси”нинг ўйини ҳеч қовушмаяпти. Англия Премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган “Лестер Сити”га қарши баҳсда “аристократлар” 2:0 ҳисобида ютқазди. Мураббий Лемпард қўл остида “Челси” номдор жамоаларга биринчи маротаба мағлуб бўлаётгани йўқ. Бундан аввал ҳам “Манчестер Сити” ва “Арсенал” клубларидан нақд учтадан гол ўтказиб, мағлуб бўлган. Айни вақтда клуб Англия Премьер-лигаси жадвалининг 8-поғонасида қайд этилган.  

Френкнинг ўзи клубнинг сўнгги пайтларда қайд этаётган паст натижаларида жамоа таркибининг ёш эканини сабаб қилиб кўрсатмоқда.  

“Ҳамма бизни чемпионлик учун даъвогар жамоа деб атади, лекин бизнинг таркиб жуда ёш. Айниқса ҳужум чизиғига келганда, бу яққол сезилади. Бизда ҳозир аввалги тажрибали гол ва ассист машиналари йўқ.

Бизда ҳозир жамоанинг 50 фоиз голига ва голли узатмасига муаллифлик қилишга қодир Эден Азардек ҳужумчи, ҳар мавсумда 30 талаб гол урадиган Диего Костадек ўйинчимиз йўқ. Биз қўл остимизда бор таркибни ривожлантирмоқдамиз ва бу келажакда иш беради, деб умид қиламиз”, дейди “аристократлар” мураббийи.
 

Шунингдек Лемпард бир ой олдин жамоада муҳит умуман бошқача бўлганини эслаб ўтди. 

“Декабрь ойида биз жуда яхши формада эдик. Турнир жадвалида иккинчи ўринда бориш билан биргаликда, етакчидан атига 2 очко ортда қолаётган эдик. Кейинчалик ўйинимиз тез суратлар билан туша бошлади. Балки натижадан қониқиш ҳисси бизга ҳалақит бергандир. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу – қаттиқ меҳнат”, дейди Френк.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси АПЛ Лемпард

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг