ҲАМАС етакчисининг синглиси ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди
Олам
−
25 Июнь
5495Блокададаги Ғазо сектори ғарбида жойлашган Аш-Шати қочқинлар лагерига берилган авиазарбалар оқибатида 10 киши, жумладан, ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг синглиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил армияси самолётлари Хония оиласига тегишли уйга зарба берган. Отишма оқибатида уй бутунлай вайрон бўлган, камида 10 киши ҳалок бўлган.
Муаммедани шифохонасидаги манбаларнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг синглиси Заҳр Абдуссалом Хония ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Исроил Аш-Шати қочқинлар лагерини ўққа тутган, оқибатда Исмоил Хониянинг уч ўғли ва тўрт набираси ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси