ҲАМАС сулҳ таклифига рози бўлди

Олам

image

ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи келишув бўйича Қатар ва Миср вакилларининг таклифларини маъқуллади. Бу ҳақда ҲАМАСнинг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония маълум қилди.

Хония Қатар Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний ва Миср разведкаси раҳбари Аббос Комил билан телефон орқали мулоқот қилган. У ўз суҳбатдошларига ҲАМАС ҳаракати ўт очишни тўхтатишга оид келишув бўйича уларга берилган таклифларни маъқуллагани ҳақида маълум қилди.

ҲАМАС баёнотида таклифларнинг мазмуни ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил билан келишилган охирги расмий сулҳ таклифи Миср томонидан 27 апрель куни ҲАМАСга тақдим этилган эди. Ўша пайтда илгари сурилган ташаббус анклавда ўт очишни тўхтатиш эвазига Ғазода ҲАМАС томонидан гаровга олинган 20-40 кишини озод қилишни кўзда тутган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Исмоил Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг