ҲАМАС сулҳ эвазига гаровдаги 33 кишини озод қилиш таклифини олди – CNN
Олам
−
30 Апрель
3384ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида гаровга олинган 33 кишини озод қилиш бўйича янги таклифни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда кеча, 29 апрель куни манбаларига таяниб, CNN хабар берди.
Манбаларга кўра, Миср анклавдаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туриш эвазига 33 нафар гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган. Бу таклиф Исроил ёрдами билан тайёрланган. Бироқ манбалар яҳудий давлати бунга тўлиқ рози эмаслигини айтмоқда.
Янги таклиф икки босқични ўз ичига олади. Биринчи босқич жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туриш эвазига бир неча ҳафта давомида 20 дан 33 гача гаровга олинганларни озод қилишни ўз ичига олади. Иккинчи босқич – бу "барқарор тинчликни тиклаш", яъни доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар йўлини топиш.
“Al-Qahera al-Ihbariya” телеканали ҲАМАС делегацияси Ғазо секторида сулҳ ўрнатиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичидан сўнг Қоҳирани тарк этгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҲАМАСни Исроилнинг таклифини қабул қилишга чақирган эди.
LiveБарчаси