Блинкен Ар-Риёдда. У ҲАМАСни Исроилнинг “ўта сахий” таклифини қабул қилишга чақирди
Олам
−
29 Апрель
7527АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бугун, 29 апрель куни Яқин Шарқ инқирозини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонига борди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
АҚШ Давлат департаменти Блинкен Саудия Арабистонига 29 ва 30 апрель кунлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш, Фаластин аҳолисига гуманитар ёрдам етказиш ва ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни озод қилиш учун ташриф буюришини маълум қилган.
Энтони Блинкен Жаҳон иқтисодий форумининг махсус сессиясида иштирок этиш учун Ар-Риёдга келган Форс кўрфази мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.
Форум Президенти Борге Бренденинг хабар беришича, сессия давомида бир қанча давлатларнинг юқори мартабали вакиллари, жумладан, АҚШ Давлат котиби ҳамда Саудия Арабистони, Қатар ва Миср Ташқи ишлар вазирлари Ғазодаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар олиб борди.
Блинкен ҲАМАСни Исроилнинг Ғазо сулҳи бўйича сўнгги ва "ўта сахий" таклифини тезда қабул қилишга чақирди.
“Ғазо халқи билан ўт очишни тўхтатиш ўртасида турган ягона нарса – ҲАМАС. Улар қарор қабул қилиш керак ва улар тез қарор қабул қилиши керак. Умид қиламанки, улар тўғри қарор қабул қилади”, деган Блинкен Жаҳон иқтисодий форумининг махсус йиғилишида.
Музокаралар ҳақида маълумот берган манбанинг айтишича, Исроилнинг таклифи яҳудий давлатида қамоққа олинган фаластинликларни озод қилиш эвазига ҳанузгача ушлаб турилган 130 га яқин гаровга олинганлардан 40 дан камроғини озод қилишни қабул қилиш бўйича келишувни назарда тутади.
Блинкен Саудия Арабистони ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар олиб бориши, шунингдек, Миср, Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Фаластин вакиллари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
LiveБарчаси