ҲАМАС Илон Маскни Ғазога таклиф қилди

Олам

image

Аввалроқ, америкалик миллиардер Илон Маск Исроилга ташрифи давомида Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳамроҳлигида ҲАМАСнинг 7 октябрь куни уюштирган ҳужуми оқибатида Исроилнинг энг кўп зарар кўрган аҳоли пунктларидан бири бўлган Кфар-Аза кибуцига борганди. Эндиликда ҲАМАС Маскни Исроил ҳужумлари оқибатида юзага келган вайронани кўриш учун блокададаги Ғазо секторига келишга чақирди.

“Биз уни (Илон Маскни) холислик ва ишончлилик меъёрларига мувофиқ, бу ерда қилинган қирғин ва вайронагарчилик кўламини кўриш учун Ғазога ташриф буюришга таклиф қиламиз”, дейди ҲАМАС етакчиларидан бири Усама Ҳамдан.

Маълумки, Илон Маск SpaceX компаниянинг эгаси ҳисобланади. SpaceX эса юқори тезликдаги кенг полосали сунъий йўлдош интернетига киришни таъминлаш учун Starlink глобал сунъий йўлдош тизимини жойлаштирган. 

Илон Маскнинг Исроилга сафари давомида у яҳудий давлати Алоқа вазири Шломо Кархи билан Starlink сунъий йўлдоши алоқаларидан фойдаланиш бўйича келишиб олгани хабар қилинди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу келишув натижасида Starlink қурилмалари Исроилда ҳам, Ғазо секторида ҳам ишлай олади.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида Фаластин анклавида алоқа узилганидан сўнг, Фаластин миллий маъмурияти Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан Starlink сунъий йўлдошлари ёрдамида Ғазо секторида алоқани тиклаш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди. Кейинчалик Маск сунъий йўлдош алоқа терминалларининг ҳеч бири АҚШ ва Исроил ҳукуматлари билан келишмасдан ёқилмаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Илон Маск Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг