ҲАМАС Ғазони тарк этиши мумкин бўлганларнинг рўйхатини эълон қилди
Олам
−
01 Ноябрь 2023
9258ҲАМАС Рафаҳ назорат пункти орқали Ғазо секторини тарк этиши мумкин бўлган одамлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда унинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.
“Биз 1 ноябрь куни Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали ўта оладиган бошқа давлатларнинг паспорти эгаларининг рўйхатини эълон қиламиз. Ҳужжатда кўрсатилган фуқаролар ўтиш жараёнини осонлаштириш учун соат 07:00 да назорат-ўтказиш пунктида бўлишлари керак”, дейилади ҲАМАС хабарида.
Назорат-ўтказиш пунктига белгиланган муддатдан кечикиб борганларнинг чегарадан ўтишига рухсат берилмаслиги мумкин. Рўйхат тунда эълон қилинган, улар ҳақидаги маълумотлар ҲАМАСнинг бошқа саҳифаларида такрорланмаган.
ҲАМАС томонидан эълон қилинган рўйхатдагилар орасида Австралия, Австрия, Болгария, Индонезия, Иордания, Финляндия, Чехия ва Япония фуқаролари бор. Бундан ташқари, анклавда фаолият юритаётган Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва нодавлат ташкилотлар ходимларига Ғазодан чиқиб кетишга рухсат берилган. ҲАМАС қайси нодавлат ташкилотларини назарда тутганига аниқлик киритмаган.
Маълумот учун, рўйхатда ҳаммаси бўлиб камида 430 киши бор. Улар орасида чет эл фуқаролари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар ходимларидан ташқари икки нафар фуқароликка эга фаластинлик ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил расмийлари Ғазо секторининг 2,3 миллион аҳолисини Мисрнинг Синай яриморолига кўчириш ғоясини таклиф қилган мамлакат Разведка вазирлиги ҳужжати мавжудлигини тан олганди. Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси эса фаластинликларни Ғазо секторидан Синай яриморолидаги Араб Республикаси ҳудудига кўчириш ғоясини қатъиян рад этганди.
LiveБарчаси