Исроил разведкаси 2,3 миллион ғазоликларни Мисрга кўчиришни таклиф қилди
Олам
−
31 Октябрь 2023
9268Исроил расмийлари Ғазо секторининг 2,3 миллион аҳолисини Мисрнинг Синай яриморолига кўчириш ғоясини таклиф қилган мамлакат Разведка вазирлиги ҳужжати мавжудлигини тан олди. Бу ҳақда “The Times of Israel” газетаси хабар берди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси ҳужжатни муқобил вариантлардан бирини кўрсатадиган "концепция қоғози" деб атаган. Манбада қайд этилишича, ҳужжат 13 октябрь санасида тақдим этилган ва кейин маҳаллий оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган.
Унда Ғазо сектори аҳолисини Синай яримороли шимолидаги чодир шаҳарларга кўчириш, у ерда доимий шаҳарлар қуриш ва гуманитар коридор яратиш ғояси баён этилган. Шу билан бирга, Разведка вазирлиги Исроил ичида фаластинлик қочқинларнинг мамлакатга киришига тўсқинлик қилувчи махсус хавфсизлик зонаси яратишни таклиф қилган.
Бироқ ҳужжатда Ғазо секторида аҳоли кўчирилганидан кейин нима содир бўлиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Газетанинг мамлакат ҳукуматидаги манбасига кўра, ушбу ҳужжат юзасидан жиддий муҳокамалар бўлмаган. Шунинг учун ҳам бу сценарийни “Исроил хавфсизлиги учун энг мақбули” деб аташган.
“Исроилнинг ҳозирда ҲАМАСнинг маъмурий ва ҳарбий салоҳиятини йўқ қилишга қаратилган бирорта расмий платформада “эртанги кун” масаласи муҳокама қилинмаган”, дейилади Бош вазир идораси баёнотида.
Маълумот учун, Миср Ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри 17 октябрь куни CNN телеканалига берган интервьюсида Қоҳира анклав аҳолиси учун Миср ва Ғазо сектори чегарасидаги Рафаҳ назорат пункти орқали инсонпарварлик ёрдамини етказишга тайёрлигини, бироқ Миср ҳудудида Ғазодан келган қочқинларни жойлаштириш ниятида эмаслигини айтган. “ Al-Arabi Al-Jadeed” манбаларига таяниб хабар беришича, Миср Фаластиннинг Рафаҳ шаҳрида улар учун лагерлар ташкил этишни таклиф қилмоқда. Айтилишича, лагерлар Миср билан чегарадан 3 км узоқликда жойлашган бўлиб, уларнинг фаолияти Қоҳирадан назорат қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 октябрь куни Қоҳирада ўтган тинчлик саммитида Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси фаластинликларни Ғазо секторидан Синай яриморолидаги Араб Республикаси ҳудудига кўчириш ғоясини қатъиян рад этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь