Ҳалокатга учраган самолёт “ташқи таъсир”га дучор бўлган – AZAL
Олам
−
27 Декабрь
6964Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) Ақтау яқинидаги Embraer 190 самолёти ҳалокатининг дастлабки сабаби сифатида ташқи жисмоний ва техник таъсирларни кўрсатди. Бу ҳақда AZAL баёнотига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Авиакомпаниянинг аниқлик киритишича, бу версия Ақтау яқинидаги авиаҳалокат бўйича расмий тергов пайтида пайдо бўлган.
“Озарбайжон фуқаро авиацияси давлат агентлиги томонидан Embraer самолётининг қулаши бўйича дастлабки тергов натижалари эълон қилинди. Унга кўра, кема ташқи жисмоний ва техник таъсирларга учрагани, шунингдек, учиш учун юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
“Матбуот бошиданоқ қушлар самолётга урилганини ёзган. Бироқ ердан топилган самолёт қолдиқларини таҳлил қилиш ва тирик қолганларнинг кўрсатмаларига асосланган экспертларнинг дастлабки хулосалари бизга ташқи таъсир бўлган деган хулосага келишга имкон беради”, деди Озарбайжон Транспорт, коммуникациялар ва юқори технологиялар вазири Рашад Набиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь