“Ҳали кўп қон тўкилади”. Исроил ҲАМАС етакчисидан шикоят қилди
Олам
−
06 Апрель
10656Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилнинг гаровдагиларни озод қилиш бўйича янги таклифига жавоб бермаяпти. Бу ҳақда "Times of Israel" нашри хабар берди.
Исмини ошкор қилмаган исроиллик юқори мартабали мулозимнинг сўзларига кўра, ҲАМАС раҳбарияти расмий Тель-Авивнинг ваъдаларига ишонмайди.
"[ҲАМАС етакчиси Яҳё] Синвар биз билан келишмоқчи эмас. Уни Ғазо халқининг тақдири қизиқтирмайдиганга ўхшайди", дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Манбанинг иддао қилишича, "Ғазода ҳали кўп қон тўкилади, бунинг учун улар ўзларини айблашлари керак".
"Қатар бошчилигидаги воситачилар [ҲАМАСга] ҳеч қандай босим ўтказмаяпти. Қатар ўзи бошпана берган гуруҳ етакчиларини Исроилга бериши керак ва уларнинг терроризм учун ишлатаётган юз миллионлаб долларларини музлатиши жоиз", дейди амалдор.
Эслатиб ўтамиз, Исроилда Нетаньяху сиёсатига қарши намойиш бўлиб ўтганди.