Ҳали касаллик чўққисига чиқмади, тайёр туришимиз керак – ЖССТ
Олам
−
14 Апрель 2020
9492Дунёда янги турдаги коронавирус инфекцияси ҳали чўққига чиқмаган. Ушбу фикрни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари билдириб ўришди.
"Ҳали ушбу касаллик чўққисига чиқмади. Биз турли фавқулодда ҳолатларга тайёр туришимиз керак. Карантин чораларини юмшатишга ҳали эрта", дейилади ЖССТ хабарида
Таъкидланишича, Коронавирус билан касалланиш ҳолатининг 90 фоиз АҚШ ва Европа ҳиссасига тўғри келмоқда. Бироқ, Европанинг бир қатор мамлакатларида коронавирус инфекциясининг тарқалиши секинлашаётгани кузатиляпти.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия билан боғлиқ чекловларни тезда олиб ташлаш хавфи тўғрисида огоҳлантирган эди. Унинг фикрича, чекловларни шошилинч равишда олиб ташлаш эпидемиянинг кучайишига ва иқтисодиёт учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 1 940 783 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 459 986 нафари соғайган, 120 925 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 359 872 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси